«ёшлар форуми» тегли мақолалар


21 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 декабр 2021, 22:00

21 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Орол денгизининг куни кутаётган Айдар-Арнасой кўллар тизими, «Шовотландия» кафесини ёқиб юборгани учун бутун умрга қамалган шахслар, чангли бўрон кузатилаётган Қарши, автомобилларни чақириб олаётган UzAuto Motors, Қибрайда қарийб 14 гектар ерни 3,4 млн долларга сотмоқчи бўлганлар, тотализаторлар фаолиятига қарши Русланбек Давлетов, блокланган Twitter пост эълон қилаётган Танзила Нарбаева, Ўзбекистонлаги раҳбарларнинг мутахассислиги ва карьера йўли — «Газета.uz» нинг 21 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Истанбулда Ўзбекистон ёшлари форуми бўлиб ўтди — репортаж
21 декабр 2021, 11:23

Истанбулда Ўзбекистон ёшлари форуми бўлиб ўтди — репортаж

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ёшлари форуми бўлиб ўтди. Унда Туркиянинг турли шаҳарларидаги университетларда таҳсил олаётган 500 нафарга яқин ўзбекистонлик талабалар, тадқиқотчилар ва фаол ёшлар ўз таклиф ва лойиҳалари билан иштирок этди. Форум доирасида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев билан жонли мулоқот ҳам ўтказилди. «Газета.uz» форумдан репортаж тайёрлади.

18 — 25 декабрь кунлари «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бўлиб ўтади
6 декабр 2021, 19:08

18 — 25 декабрь кунлари «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бўлиб ўтади

Ёшлар ишлари агентлигининг хабар беришича, 18 декабрдан 25 декабргача «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бўлиб ўтиши режалаштирилган. Форумдан мақсад ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш эканлиги айтилди. Таклифлар yoshlarforumi.uz платформасида эълон қилинади. Ёшларнинг энг яхши таклифлари ҳукуматга олиб кирилади.

Ёшлар форумида қатнашганларнинг барчаси коронавирусга тест топширган — Ёшлар ишлари агентлиги
2 июл 2021, 14:31

Ёшлар форумида қатнашганларнинг барчаси коронавирусга тест топширган — Ёшлар ишлари агентлиги

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкентдаги Ёшлар ва талабалар форумининг барча иштирокчилари коронавирусга тест топширганлигини таъкидлади. «Иштирокчилар вакцина қилиниши режалаштирилган эди, лекин эмлашдан кейин тана ҳарорати кўтарилиш сабабли вакцинация ўтказилмаган», — дейилади агентлик баёнотида.

Фаол ёшлар депутат ва сенаторларга бириктирилади
30 июн 2021, 20:45 2

Фаол ёшлар депутат ва сенаторларга бириктирилади

Президент Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида фаол ёшлар юқори ва қуйи палата аъзоларига бириктирилиши, маҳаллий кенгашларда ҳам ёшлар парламенти ташкил этилишини маълум қилди. «Ушбу тизим асосида сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизлар парламент ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз», — деди у.

Ёшлар форуми ва президент мурожаатида айтилган тадбирларни ўтказиш учун 41 трлн сўмга яқин маблағ керак бўлади
11 январ 2021, 18:15

Ёшлар форуми ва президент мурожаатида айтилган тадбирларни ўтказиш учун 41 трлн сўмга яқин маблағ керак бўлади

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ёшлар форуми ва президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун 41 трлн сўмга яқин маблағ зарур бўлиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашди
25 декабр 2020, 18:01

Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта ўтказилаётган Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Учинчи Ренессанс, ёш волонтёрлар фаолияти, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибаси, «Ёшлар: 1+1» дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари, «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси, тадбиркорликка ўқиган ёшларга 4 фоизлик кредитлар, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ва бошқа мавзуларга тўхталди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг